
Гвардиола “синган” футболчига яна имкон беради
Англия футболининг энг ёрқин истеъдодларидан бири бўлган Кэлвин Филлипис “Лидс Юнайтед”даги самарали ўйинларидан кейин “Манчестер Сити”га катта умидлар билан ўтган эди.
“Шаҳарликлар” 2022 йилнинг ёзида ярим ҳимоячи учун 49 миллион евро бадал пули тўлаб, уни ўз сафига қўшиб олган.
Аммо Кэлвин Хосеп Гвардиола ишончини оқлай олмади. Жамоага келганидан буён 31 марта майдонга тушган футболчи атиги битта гол урди холос.
Ўтган мавсум “шаҳарликлар”Кэлвинни “Ипсвич”га ижарага бериб юборган эди. Бу ёз 29 ёшли ўйинчига бирорта талабгор чиқмади. Натижада Филлипс Манчестерда қолди.
Хосеп Гвардиола тўртинчи тур олдидан Кэлвин Филлипсни Англия Премьер-лигаси қайдномасига киритди. Таниқли инсайдер Фабрицио Романо испаниялик бош мураббий ярим ҳимоячига яна бир бор имконият беришга қарор қилганини ёзди.
Кэлвин Филлипс “Манчестер Сити” таркибида охирги ўйинини 2023 йилнинг декабрида ўтказган. Мана энди қарийб икки йиллик танаффусдан кейин футболчи яна “Сити” либосида майдонга тушиши мумкин.
Комментарии