
Гвардиола "Сити"да яна қанча ишлайди?
Испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола ўзи бошқарган барча жамоалар – "Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Сити"да ҳар доим юқори натижаларни қайд этиб келган.
Ўтган мавсумдаги инқироздан кейин жамоасининг жанвогарлигини кўтара олган Хосеп Гвардиолада ҳозирги таркиб билан узоқроқ ишлаш истаги пайдо бўлди. Бош мураббий клуб билан келишувни узайтириши мумкинлигини айтгани унинг шогирдларини хурсанд қилди.
- Шартномам бўйича ҳали икки йиллик муддат бор, катта эҳтимол билан келишувни яна икки йилга узайтирарман.
Бу борада асосий масала – мен қачон тўхташни исташимда. Бу балки шу йил ёки икки, хатто тўрт йилдан кейин бўлиши мумкин. Танаффус қиладиган пайтим келади, аммо ҳозир ҳамма ишларим жойига тушди.
Жамоа АҚШдаги жаҳон чемпионатидан бошлаб, кайфиятимни кўтариб келмоқда. У ердаги турнирда нималарнидир ярата олдик, мен ўзимга ёқадиган ва ўтган йили бизга етишмаган нарсаларни кўрдим. Буларнинг бари бизга ўтган йилгидан яхшироқ натижалар қайд этишимизга ёрдам беради, - деди Хосеп Гвардиола.
Фикрлар