Гвардиола “Сити”га қайси футболчи етишмаётганини айтди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жароҳат олган Матео Ковачич ҳақида фикр билдирди. Хорватиялик ярим ҳимоячи ўтган йилнинг октябридан бери жароҳати сабабли майдонга тушмаяпти.
- Ковачич майдондаги машғулотларни бошлади. У бизга жуда етишяпти, чунки у ўзига хос маҳоратга эга. Бир неча кун олдин у билан гаплашдим, ўзини жуда яхши ҳис қилаётганини айтди.
Матео мавсумнинг ҳал қилувчи қисмида бизга ёрдам бера олади, деб умид қиламан. Унинг ўзига хос сифатлари ва менталитети бор. Энг муҳими, унинг соғлиги. Биз унинг тўлиқ тикланиб, яна футбол ўйнашига эришишини хоҳлаймиз, - деди Гвардиола.
31 ёшли Ковачич “Манчестер Сити”га 2023 йилнинг ёзида трансфер қилинган. Илгари ярим ҳимоячи топ-лигаларда “Интер”, “Реал” ва “Челси” каби қудратли клублар шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар