Гвардиола Стоунз жароҳатининг жиддийлигини айтди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Жон Стоунзнинг ҳолати ҳақида гапирди.

Tecno

- Стоунз жароҳат олди. Яқин соатлар ёки кунлар ичида унга жарроҳлик амалиёти бўйича якуний қарорни билиб оламиз. У Аканжи каби узоқ вақт мобайнида шерикларига ёрдам бера олмайди, - деди Гвардиола матбуот анжуманида.

Ҳимоячиси Чемпионлар лигасининг "Реал"га қарши баҳсда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.

Маълумот  учун, аввалроқ Гвардиола ҳимоячи Мануэль Аканжининг тахминан 8-10 ҳафта давомида жамоага ёрдам бера олмаслигини айтганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!