Гвардиола туфайли “Сити”нинг катта трансфери барбод бўлди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти клуб билан хайрлашган Кевин де Брюйне ўрнига “Байер” плеймейкери Флориан Вирцни олиб келишни режалаштириб қўйган эди.

Tecno

22 ёшли футболчи айни пайтда ўзига харидор бўлган клублар билан музокаралар ўтказмоқда.

Вирц агентлари  орқали аввал “Бавария”га, кейин “Манчестер Сити”га рад жавобини берди.

Bild нашрининг ёзишича, истеъдодли футболчининг “шаҳарликлар” жамоасига ўтмаслигига Хосеп Гвардиоланинг шартномаси муддати сабаб бўлган. Аслида Вирц испаниялик мутахассис қўл остида тўп тепишга жиддий қизиқиш билдирган.

Бироқ Гвардиоланинг “Манчестер Сити” билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилгани ва мураббий интервьюлардан бирида бу муддат якунлангач, клубни  тарк этишини айтгани Вирцнинг танловига таъсир ўтказди.

Флориан Вирц айни пайтда Арне Слот бошқараётган “Ливерпуль” лойиҳасини ўзига энг моси ва барқарори, деб ҳисобламоқда. Футболчи мерсисайдликларнинг таклифини қабул қилишга яқин турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!