
Гвардиола: У майдонда бўлганида ўзимни хотиржам ҳис қиламан
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Родри ҳақида гапирди.
"Чоршанба куни у ўзини ноқулай ҳис қилаётган бўлса-да, "Наполи"га қарши баҳсда яхши бўламан, деди". Родри чиндан ҳам майдонда ажойиб ўйин намойиш этди. Кундан-кунга унинг машғулотларини кузатиб боряпман. Унинг ҳозирги ҳолати анча ижобий. Масалан, чоршанба кунги машғулотда Родри ўзини ноқулай ҳис қилди.
Яхши машқ қилолмагани, бироқ "Наполи"га қарши баҳсда майдонга тушишини айтди. Беллашувда эса ҳақиқатдан ҳам ажойиб ҳаракат қилди. Бироқ у жиддий жароҳатдан энди қайтмоқда ва уни эҳтиёт қилишимиз керак", - деди испаниялик мутахассис.
Маълумот учун, "Манчестер Сити" якшанба куни "Арсенал"га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.
Фикрлар