Гвардиола: "Улар ақлбовар қилмас даражада ўйнади"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Эрлинг Холанднинг Норвегия терма жамоасидаги муваффақияти ҳақида гапирди.
"Холанд бу мавсумни даҳшатли тарзда ўтказмоқда. У "Манчестер Сити" билан АПЛда ва Норвегия терма жамоаси сафида ҳам бир нечта рекордларни янгилади. Эрлинг ва унинг терма жамоаси учун хурсандман. Норвегия терма жамоасининг аксарият футболчилари ўз мамлакати сўнгги бор мундиалда қатнашганда ҳали туғилмаган эди. "Викинглар" ақлбовар қилмас даражадаги саралашни ўтказишди. Жуда кўп голлар уришди ва ҳимояда тартибли ўйнашди. Холанд жаҳон даражасидаги футболчи ва Жаҳон чемпионатида ўйнашга ҳақли эди. У учун хурсандман", - деди Гвардиола.
Маълумот учун, Холанд етакчилигидаги Норвегия терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашининг 8 та учрашувининг барчасида ғалаба қозонган ҳолда мундиалга йўлланмани қўлга киритди.



Фикрлар