Гвардиола унинг кетишига қарши эмас!
Бразилия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" клуби дарвозабони Эдерсон Мораеш ҳақида бир қанча миш-мишлар тарқалди. Унга кўра голкиперга Саудия Арабистони жамоаларидан яхшигина таклифлар ва қизишлар тушган.
"Шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола Эдерсон ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди:
"Мен бу ҳақда аниқ бир фикр билдира олмайман. Албатта, мен унинг қолишини истайман. Аммо унинг жамоада қолиши ёки кетиши клуб раҳбариятига боғлиқ. Шу ўринда, Эдерсоннинг фикри ҳам инобатга олинади. Ҳаммаси трансферлар ойнаси ёпилгунича ҳал бўлади", - деди Гвардиола матбут анжуманида.
Фикрлар