Гвардиола хавотирга тушиб қолди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсумнинг муҳим ва энг тиғиз палласида жамоадаги кадрлар муаммоси авж олгани ҳақида фикр билдирди.

Tecno

Маълумки, “Челси”га қарши Англия Премьер-лигасининг 20-туридаги ўйинда (1:1) икки марказий ҳимоячи Йошко Гвардиол ва Рубен Диаш жароҳат олиб, учрашувни давом эттира олмади.

- Албатта, бу ҳолатдан хавотирдаман. Ушбу ўйинда захирамизга эътибор бердингизми? У ерда академиядан тўрт нафар футболчи бор эди, яқин орада улар яна кўпайиши мумкин. Бизда, ростини айтсам, футболчилар йўқ.

Жароҳатлар жуда кўп. Жон Стоунз бир неча ойдан бери майдонга туша олмаяпти. Энди Рубен ҳам, Йошко ҳам сафдан чиқди. Натан Аке эса мунтазам ўйнай олмаётгани маълум. Шундай шароитда яшаяпмиз. Биз чидамли бўлишимиз ва чиқиш йўлини излашимиз керак. Жамоавий руҳ бор ва у йўқолмайди, - деди Гвардиола.

20-турдан сўнг “Манчестер Сити” АПЛ жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва етакчи “Арсенал”дан олти очко орқада қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!