Гвардиола зўр дарвозабон топди
Ёзги трансферлар даврида “Манчестер Сити” таркибида ҳам жиддий ўзгаришлар бўлиши куттилмоқда.
Хосеп Гвардиола жамоага яхши дарвозабон қидирмоқда. Асосий голкипер Эдерсон Саудия Арабистонига кетиб, пул ишлаб олмоқчи.
The Sun нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” бразилиялик посбон ўрнига бошқа номзод топиб қўйган. Агар Эдерсон кетадиган бўлса, “Сити” мутасаддилари “Милан” дарвозабони Майк Меньянни олиб келишга ҳаракат қилади.
28 ёшли Меньяннинг миланликлар билан келишуви 2026 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган. Лекин унинг трансферини 40 миллион еврога ҳал қилиш мумкин.
Фикрлар