Гвардиолага бошқа бир "Сити"дан янги иш чиқди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The Real Tolmie's Hairdoo нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис АҚШ чемпионатида иштирок этаётган “Нью-Йорк Сити” клубидан жиддий таклиф олди.

“Манчестер Сити”ни Англиянинг кейинги йиллардаги энг кучли жамоасига айлантира олган Хосеп Гвардиоланинг клуб билан ҳамкорлик шартномаси бир йилдан кейин якунланади. Томонлар ҳали янги битим тузгани йўқ.

“Нью-Йорк Сити” шу вазиятдан фойдаланиб, Пепни АҚШга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи.

Гвардиола “шаҳарликлар”ни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа олти маротаба Англия чемпиони бўлди. Энг аҳамиятлиси, “Манчестер Сити” айнан Хосеп Гвардиола даврида ўз тарихида илк бор Европа Чемпионлар лигасида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sunnatjon Hamdamov
14/07/2024 11:29
FUTBOLNI TUSHUNMASANG NIMAGA POST YOZASAN?
GVARDIOLANI TARIXINI URGAN NECHA MARTA YUTGANAKAN CHL NI