Гюлер "Реал"даги ҳолатидан ғазабда

  • 29 февраля, 2024, 00:41
  • Karim Xudayqulov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Арда Гулер "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан хафа. 

Туркиялик ярим ҳимоячи 2023 йилнинг ёзида "Фенербахче"дан 20 миллион евро ва бонуслар эвазига сотиб олинганди. Жароҳат туфайли у мавсумнинг биринчи қисмини ўтказиб юборганди. Арда "Реал" сафида 2024 йилнинг январь ойи бошида дебют қилди ва 5 учрашувда 92 дақиқа ҳаракат қилди. 

Гулер бу вазиятдан хафа ва нима сабабдан кам ўйнаётганини тушунмаяпти. Ҳатто клуб тарбияланувчиси Нико Паз ҳам ундан кўпроқ ҳаракат қилган (127 дақиқа). 

"Альмерия"га қарши беллашувнинг иккинчи бўлимида туркиялик футболчи чигалёзди машғулотларини қилди. Бироқ майдонга тушмаслигини билгач, либосини майсага жаҳл билан ташлади. Ўйиндан сўнг Анчелотти бу ҳақда берилган саволни очиқ қолдирди. 


Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Utkirbek
29/02/2024 05:35
????????