Гюлер Роналдуни ортда қолдирди

Арда Гюлер Криштиану Роналдуни ортда қолдирди. 

Туркия ярим ҳимоячиси "Евро-2024" доирасида Грузияга (3:1) қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди. У 19 ёшу 114 кунлигида Европа чемпионатларида ўзининг дебют баҳсида гол урган энг ёш футболчига айланди. Қайд этиш лозим, Роналду "Евро-2004"да 19 ёшу 128 кунлигида ушбу натижани қайд этганди. 

Шунингдек, Гюлер Евролар тарихида гол урган энг ёш футболчилар рўйхатида ҳам кучли бешликка кириб олди. Рекорд Йохан Фанлантенга тегишли. У "Евро-2004"да 18 ёшу 141 кунлигида гол урганди. 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!