Ҳабиб Чендлерни менсимади

UFC енгил вазн тоифасининг чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Майкл Чендлерни жиддий рақиб сифатида кўрмаяпти.

"Ўйлашимча, кураш услубимни Чендлерга қарши ишлатиб ўтиришим шарт эмас. У Абу-Дабига ташриф буюрганини биламан ва аминманки, у ортиқча вазн тўплаган ҳолда, уйига қайтади. Мен шундай фикрдаман, раҳмат сенга Майкл Чендлер. Уйингга бор ва бошқалар билан жанг қил!

У UFCнинг юқори даражасидаги жанглар учун лойиқ эмас. Чунки икки жанг олдин, у бошқа промоушенда ютқазган.

Bellatorнинг ярименгил вазн тоифасидаги жангчига ютқазганди. У нокаутга учраган. Чендлер унвонга даъвогарлик қилиши, UFCда кучли бешликдан бирига қарши жанг қилиши мумкинлигини исботлаши керак. Кейин, у ҳақида гапирса арзийди," - деди Нурмагомедов.

Чендлер "UFC 254" доирасида кечадиган Нурмагомедов ва Гэтжи қарама-қаршилигига заҳира жангчиси сифатида қабул қилинган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)