Ҳабиб Нурмагамедов кимларни тарихдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблашини айтди

Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов кимни тарихдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблашини айтди.

“Буни айтиш қийин. Ўйлайманки, ушбу рўйхатга Пеле, Диего Марадона, Лионель Месси, Криштиану Роналду, "сўйлоқ" Роналдо, Зинедин Зидан кирган бўларди. Қолаверса, Луиш Фигу ҳам буюк футболчи. У 2000 йилда “Олтин тўп”ни олган. Ўшанда у фаолиятидаги энг юқори чўққига чиққан эди”, - деди Ҳабиб.

Айтиш лозимки, Нурмагамедов “Ювентус” форварди Криштиану Роналду билан яқин дўст ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!