Ҳабиб Нурмагомедов: "Битта залдан иккита P4P етакчиси чиқиши - фантастика!"

  • 7 ноябрь, 2023, 17:24
  • 0
  • MMA

UFC афсонаси, доғистонлик Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг жамоадоши ва амалдаги енгил вазн чемпиони Ислам Махачевнинг (25-1) вазнидан қатъий назар (Pound-for-Pound) рейтингида биринчи ўринга кўтарилганлигидан боши осмонда эканлигини интервьюда маълум қилди:
"Бу каби ҳолат тарихда жуда камёб. Битта залдан чиққан икки жангчи, ҳар доим бир-бирига далда бўлган ҳолда жаҳоннинг энг етакчи ташкилотида битта вазнда чемпион бўлиш тарихий воқеалик ва уларнинг ўз вақтида промоушеннинг энг етук жангчиси дея эътироф этилиши умуман бошқа даража. Ишонинг, бу Ислам учун сўнгги бекат эмас. У тарих ёзишда давом этади.
Гоҳида, ҳар бир қилаётган ишимиз унутиладигандек таассурот уйғотади. Ҳаммаси ҳудди мавжуд бўлмагандек йўқ бўлишини тасаввур қилиб қўрқиб кетасан. Аммо, Яратган сенга ўз синовлари билан янги тўсиқларни йўлиқтириши сенинг ҳаётга бўлган ишончингни орттираверади.
Шукр қилган ҳолда олдинга интилишда давом этамиз. Яхши ёки ёмон кунда ҳам ишонганимиз якка у. Ҳозир эса тарихан тенгсиз натижадан лаззатланишимиз керак!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!