Ҳабиб Нурмагомедов: "Илгари мен 70 кг вазнда энг зўр бўлганман, энди бу Махачев, кейингиси эса у бўлади"

  • 10 сентябрь, 15:56
  • 0
  • MMA
UFC шон-шуҳрат зали Ҳабиб Нурмагомедов(29-0)нинг маълум қилишича, енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислам Махачев(26-1) нафақага чиққанидан кейин унинг укаси ва Bellator нинг амалдаги чемпиони Усман Нурмагомедов(18-0-1 N/C) 70 кг вазн тоифасида энг яхши жангчи бўлади. “Усман ҳозир дунёнинг энг яхши енгил вазнлиларидан бири. Илгари мен шу вазнда энг зўр жангчи бўлганман, энди Ислам Махачев, кейингиси эса Усман бўлади. Бу бизнинг сулоламиз. Кўпчилик нима учун бундай воқеа бўлаётганини тушунмайди. Сабабини айтишим мумкин, биз шунчаки кўп меҳнат қиламиз, Аллоҳга ва ўзимизга ишонамиз”, — дея Ҳабибнинг сўзларини келтирди Middle Easy портали. Эслатиб ўтамиз, Сан-Диегода ўтказилган "Bellator Champions Series 4" турнирида Усман Нурмагомедов Александр Шаблийни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!