Ҳафтанинг бош афишаси - "Бавария" - ПСЖ учрашувини ким бошқариши аниқ бўлди
"Бавария" - ПСЖ учрашувига ҳакамлар тайинланди.
Шу ҳафтада Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг тўртта жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Энг қизиқарли ўйин Мюнхенда "Бавария" ва ПСЖ ўртасида бўлади. UEFA расмий сайти ушбу ўйинни кимлар бошқаришини эълон қилди.
Мазкур баҳс италиялик Даниэле Орсато бошчилигидаги жамоага ишониб топширилди.
ВАР мониторларда Орсатога ҳамюртлари Массимилиано Иррати ва Паоло Валери ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 8 март куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади. Биринчи ўйинда "қизиллар" сафарда парижликларни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Фикрлар