Ҳаммаси жиддий. Ўзил АПЛ қайдномасидан ҳам ўчирилди

"Арсенал" устози Микель Артетанинг режаларига грециялик ҳимоячи Сократис Папастатопулос ва германиялик хавбек Месут Ўзил кирмайди.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра, юқорида номлари тилга олинган футболчилар Англия премьер-лигаси қайдномасидан ҳам ўчирилган. Артета бундан аввалроқ, Папастатопулос ва Ўзилни Европа лигаси рўйхатига ҳам киритмаган эди. Қайд этиш лозимки, Месут “канонирлар” сафида энг кўп маош олади. Унинг йиллик маоши 20 млн еврони ташкил этади.

32 ёшли Ўзил 2013 йилдан, 32 ёшли Папастатопулос эса, 2018 йилдан буён “Арсенал” футболчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!