Ҳаммасига Тен Хаг айбдор?

"Манчестер Юнайтед" яна инқирозда. Клуб Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди, ҳатто Европа лигасига ҳам илинмади. Шу қаторида АПЛда ҳам "Борнмут"га сўнгги турда йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, 6-ўринга тушиб кетди. "Қизил иблислар" ҳар мағлубиятга учраганида, мухлислар Эрик Тен Хагга "ҳужум қилиш"ни бошлади, Роналду билан бўлган воқеаларни эслашади ва сўнгги пайтларда уни кетишини истаётганлар ҳам топилмоқда. Аммо мавсумнинг бундай ўтишида фақат нидерландиялик мутахассис айбдор эмас. Келинг, "Манчестер Юнайтед"ни инқирозига сабаб бўлаётган мураббийдан бошқа факторларни кўриб чиқамиз. 

Erik ten Hag bemoans 'limited options' as Man Utd boss gives frank 'not  good enough' assessment after Bayern Munich end Champions League campaign  with a whimper | Goal.com

2021 йил Эд Вудворд "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишини маълум қилганидан кейин кўплаб нашрлар кейинги трансферлар ойнасида клуб яхшироқ ҳаракат қилиши мумкинлигини таъкидлади, чунки МЮ ҳарид қилган футболчилар клубга мослаша олмаса, одатда Вудворд танқид қилинарди ва энди барчаси яхши тарафга ўзгариши кутилганди. Аммо у кетганидан кейин "қизил иблислар" бозорда кутилганидек ишлади, деб бўлмайди. Келинг, Тен Хаг давридаги трансфер сиёсатига эътибор берамиз: Мураббий жамоага келиши билан битта ҳужумчи кераклигини айтади ва "Бенфика"дан Дарвин Нуньесни сотиб олишни маслаҳат беради, лекин "Ливерпуль" бундан хабар топади ва трансферни илиб кетади. Шундан сўнг Тен Хаг марказий ҳимоячи олиб беришларини сўрайди. Унинг ўзи "Аякс"дан Юрриен Тимбер келишини истарди, бироқ нидерландияликлар уни қўйиб юбормади ва шериги Лисандро Мартинес ҳарид қилинди. 2022 йилнинг ёзида клуб жуда кўплаб футболчилар билан музокаралар ўтказди ва рад жавобини олди. Ўша ойнада клуб Тирелл Маласия, Кристиан Эриксен, Каземиро, ва Антониларни ўз таркибига қўшиб олди. Ҳужумчи масаласи ҳал қилинмади, хатто иккинчи рақамли страйкер бўлишга Марко Арнаутивич ҳам кўнмади ва мавсум умуман кутилмаган воқеалар билан бошланди. Роналду кетганидан кейингина Ваут Вегхорст ижарага олинди. Тўғри Нуньес кейинги даврларда топ ҳужумчилар сирасига кира олмаётгандир, лекин "Бенфика" сафида у 34 та гол урганди (21/22 мавсум).

West Ham chasing late deal for Benfica striker Darwin Nunez | Marca

Ундан кейинги ишлар ундан ҳам даҳшат. "Манчестер Юнайтед" Европа лигаси чорак финалида "Севилья"га мағлуб бўлди. Биринчи ўйиннинг 21-дақиқасигача инглизлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди, лекин Варан жароҳат олди ва унинг ўрнига Магуайр майдонга тушди. Харри ўз дарвозасини ишғол қилишга ҳам улгурди. Иккинчи баҳсда эса Лисандро жароҳат сабаб учрашувда иштирок эта олмади. Тўғри, мана шу жойида Тен Хагни ҳам айбласа бўлади, чунки у мавсум давомида бошқа ҳимоячиларга кам ўйин амалиёти берди ва муҳим паллада улар ўзини кўрсата олмади. Шундан кейин мутахассис раҳбариятга яна битта ҳимоячи кераклигини айтади. Бу сафар Ким Мин Жэ билан оғзаки келишувга эришилди. Аммо "Бавария" курашда фаолроқ бўлди ва трансферни илиб кетди. Шундан сўнг ҳимоячи масаласи ҳам ортга сурилди. Аниқроғи, Магуайрни кетиши кераклиги важ қилиб кўрсатилди.

Harry Maguire: England and Manchester United centre-back criticised more  than ever seen before in football - Luke Shaw - BBC Sport

Ушбу ёзда сотиб олинган футболчилар орасидан энг "емагани" бу Мэйсон Маунт эди. Қанақасига клуб ўтган мавсумнинг катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборган ва ҳали спорт формасига қайтмаган футболчи учун 60 миллион евродан кўпроқ тўлаши мумкин. "Челси" билан музокаралар ҳам ажойиб ўтди: Дастлаб, 50 миллион евро таклифни рад қилган "аристократлар" 60 миллион евролик таклифга ҳам рози бўлмади. Кейин эса Мойзес Кайседо учун ҳаракат бошланаётган пайтда "Челси" тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни сўради ва 64 миллион евролик келишувга эришилди. Маунтга ўзи "Бавария" ҳам қизиқиш билдирган, айнан нарх сабаб немислар курашдан чиққанди.

Thank you, Mason | News | Official Site | Chelsea Football Club

Бир йил олдин кўтарилган ҳужумчи масаласи ваниҳоят ҳал қилинди. Айрим жамоалар, яъни "Аякс", "Лион", "Бенфика", "Боруссия" га ўхшаган дунёга юлдузларни етиштириб берадиган клублар футболчилар билан қайси пайтда кетиши борасида келишиб олади. "Аталанта" ҳам Хойлундни кейинги йилда қўйиб юборишни мақсад қилганди, лекин "Манчестер Юнайтед" охиригача тортишиб, 75 миллион еврога ҳужумчини сотиб олди. Ваҳоланки бозорда бу ёзда клубини ўзгартирмоқчи бўлган топ ҳужумчилар йўқ эмасди. Айни пайтда эса Расмус кўплаб мемлар, танқидлар остида қолиб кетяпти. Айтганча янги ҳимоячи сотиб олинмади. Унинг ўрнига жамоанинг собиқ аъзоси Жонни Эванс билан қисқа муддатли шартнома имзоланди. Ҳа майли, жа ёмон трансферлар амалга оширилди, деб ҳам бўлмайди. Аммо ишлар Тен Хаг режалари асосида кетмаётганди. Масалан, у мавсум бошида Магуайр, Марсияль ва Санчо каби футболчиларни кетишини истаган. Аммо раҳбарият Санчони қимматга сотиб олгани учун қўйиб юбора олмади. Маряисль билан нималар бўлаётгани фақатгина ўзига ва клубга аён. Магуайр эса ўзи қолишини ва асосий таркиб учун ҳаракат қилишини сўраган. У сўзини устидан чиқди, қайсидир маънода. 

Тез орада раҳбариятда катта ўзгаришлар содир бўлади. Балки энди трансферларга бошқача ёндашув бўлиб, мураббий билан тўлиқ маслаҳатлашган ҳолда янги харидлар амалга оширилар. Тўғри таркибдаги айрим футболчилар айнан Тен Хаг қистови билан келган, лекин у яна кўпроғини хоҳлаганди. Яна бир оддий мисол мутахассис собиқ "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райсни жамоа сафида кўришни истаган. Агарда санайдиган бўлсак, бундай футболчилар кўп. 2024 йилда МЮ катта трансферлар амалга ошириши ҳақида миш-мишлар чиқмоқда. Балки ана энди яхши мутахассислар трансферларни амалга оширишга жалб қилинар. 

Man Utd 2023-24 season preview: Erik ten Hag has been backed in the  transfer market again - it's time for a REAL title challenge | Goal.com

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!