Ҳамюртимиз "GAMMA Fighting" халқаро турнирида чемпионга айланди!
24 январь куни Грузиянинг Тбилиси шаҳрида К-1 спорт тури бўйича "GAMMA Fighting" халқаро турнири ўтказилди.
Эътиборлиси, унда ҳамюртимиз Самандар Энибаев ҳам 70 кг да иштирок этиб, финалга қадар етиб борди ва мезбонлар вакили Гиги Бридзега қарши чемпионлик учун баҳсга киришди.
Жанг дастлабки сонияларданоқ шиддатли тус олди. Ҳар икки томон ҳам ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилди.
Афсуски, 1-раунддан сўнг, Энибаевнинг қўлида жароҳат (яъни синиш) пайдо бўлди. Бироқ шунга қарамай, Самандар 5-раунд сўнггигача курашди ва якунда очколар эвазига ғалаба қозониб, чемпионга айланди!

Фикрлар