Ҳамюртимиз Грузия клубини тарк этди
Йил бошида Грузия чемпионатида иккинчи дивизон жамоаси – “Колхетти Хоби”га кўчиб ўтган ҳамюртимиз Маликшоҳ Расулов мавсум якунлангач, юртимизга қайтиб келди.
Расуловнинг клуби билан тузган шартномаси якунига етгани учун футболчи Грузия жамоасини тарк этгани маълум бўлди. Айни пайтда самарқандлик футболчи “Динамо” жамоаси машғулотларида иштирок этиб турибди. Ўзининг айтишича, у самарқандликлар сафида асосан спорт формасини сақлаб туриш учун шуғулланиб турибди.
Фикрлар