Ҳамюртимиз Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди!
Бишкек шаҳрида ташкил этилаётган (Қирғиз Республикаси) спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида дастлабки медал эгалари аниқланди. Қувонарлиси, бугунги кун дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди. Олтин медални -55 кг вазн тоифасида курашган Ихтиёр Ботиров келтирди.
Олтин медал:
-55 кг: Ихтиёр Ботиров
Кумуш медал:
-130 кг: Рафаел Ситсуашвили
Бронза медал:
-77 кг: Дониёрхон Накибов
Саралаш беллашувларида гиламга чиққан юртдошларимиздан Алишер Ғаниев финал йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек, яна икки нафар полвонимиз Абдумалик Аминов (-67 кг) ва Шаҳзод Қўчқоров (-72 кг) бугун бронза медали учун курашади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Фикрлар