Ҳамзат Чимаев: Уни ўлдираман!

UFC’нинг ярим ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи Ҳамзат Чимаев америкалик жангчи Нейт Диазга қарши беллашувдан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Нейт устидан қозониладиган ғалаба нима бериши мен учун аҳамиятсиз. Мен шунчаки пул ишлайман, уйга келаман, яхши вақт ўтказаман ва кимгадир ёрдам бераман.

UFC’дагилар бу йигитни ўлдиришимни хоҳлайди. Мен буни қиламан. Мен худди қотилга ўхшаб пул эвазига уларнинг бошларини оламан. Бу мени хурсанд қилади.

Мен рақибни мағлубиятга учратиш эвазига миллионлар оламан. Ҳамма пулни яхши кўради, оиламизга ёрдам бериш, вақтни мароқли ўтказиш учун барчамизга пул керак. Ҳар бир инсон яхши ҳаёт истайди. Ҳеч ким пастда бўлишни хоҳламайди, ҳамма юқорида бўлишни хоҳлайди”, — деди Чимаев.

Маълумот учун, Чимаев ва Диас ўртасидаги жанг 11 сентябрь куни Лас-Вегасда бўладиган UFC 279 турнири доирасида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
араббаевич давлат
06/09/2022 20:04
Афсус. Бу маданият билан узокка бораолмайди. Яна бир афсус мусулмонми бу. Алхамдилиллох.
rar fon
06/09/2022 14:17
Ko'rinishidan ham malum qanaqa odamligi