Ҳар бир буюк жангчининг ортида яна бир буюк жангчи туради !

  • 9 октябрь, 14:12
  • 0
  • MMA

11 октябрь куни АҚШ нинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида "Karate Combat 55" турнири бўлиб ўтади. Унда UFC чемпиони Алекс Перейранинг синглиси Алин Перейра мазкур промоушендаги дебютини ўтказади. Қизиқарлиси, Алинга Конор Макгрегорнинг жамоадоши ҳамда собиқ PFL юлдузи Ди Бегли рақиблик қилади.

Ушбу қарама-қаршиликдан илҳомланган "Karate Combat" ижтимоий тармоқларда ажойиб пост қолдирди:

"Ҳар бир буюк жангчининг ортида яна бир буюк жангчи туради", - дея ака-сингил Перейраларга ишора қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Алин Беглидан 5 ёш катта ҳисобланади. У ММА да 1 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!