Ҳар бир жамоада норози ўйинчилар бўлади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоасида ички муҳит жойида экани ва катта муаммолар йўқлигини таъкидламоқда.

- Ҳар бир жамоада етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норозилик билдирадиган футболчилар бўлади. Бу нормал ҳолат.

Баъзи ҳолатларда бу фойда келтиради. Ўйинчилар ўзларига бериладиган имконни кутишлари керак.

Мен жамоамда катта муаммолар бор, деб ўйламайман, - деди Эрик тен Хаг.

Таъкидлаш жоизки, кейинги пайтда “Манчестер Юнайтед” футболчилари бош мураббийнинг ўйинчиларга қилаётган муносабати, унинг машғулотлар жараёнини олиб бориши, ўйинда қўллаётган услублари уларга маъқул келмаётганидан шикоят қилаётгани ҳақидаги хабарлар кўпайиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!