Ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозонишимиз керак!

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Педри Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида "Порту"га қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан олдин фикрлари билан ўртоқлашди.

Испаниялик ўйин қийин бўлишини, чунки Чемпионлар лигасидаги рақиблар ҳар доим кучли ва уларга қарши курашиш қийинлигини таъкидлади.

"Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозонишимиз керак. "Порту" - қийин жамоа, лекин мен уларни енгиб ўтамиз ва плей-оффга чиқа оламиз деб ўйлайман", - дея Педрининг сўзларини келтиради Каталония клуби матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 28 ноябрь тунги соат 01:00да старт олади. 4 турдан сўнг ҳар икки жамоа ҳисобида 9 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!