Ҳарри Кейн “Барса” бўйича бор гапни айтди

  • 27 ноябрь, 22:37
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг “Бавария” ва Англия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн “Барселона”га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Tecno

Гап шундаки, каталонияликлар жорий мавсум охирида 37 ёшли форвард Роберт Левандовски билан хайрлашиб, унинг ўрнига англиялик юлдузни олишга қарор қилгани ҳақида кўп маълумотлар тарқатилмоқда.

- Мен ҳеч ким билан алоқа қилмадим, ҳеч ким менга боғлангани йўқ.  Ҳозир мени  “Бавария”да ҳамма нарса қониқтирмоқда. Шошилишга ҳожат йўқ. Мен Мюнхенда жуда бахтлиман. Буни менинг ўйинимдан ҳам кўриш мумкин.

Агар трансфер бўйича менга алоқага чиқишса, бу масалани кейин ўйлаб кўрамиз. Аммо мен ҳозирча янги мавсум ҳақида ўйламаяпман. Олдинда жаҳон чемпионати бор. Бу мавсумдан кейин бирор нарса ўзгариши даргумон, - деди Кейн таниқли журналист Тоби Алтшаффл билан суҳбатда.

Жорий мавсумда футболчи клуб сафида барча мусобақаларда 18 та ўйин ўтказиб, 24 та гол урди ва учта голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!