Ҳарри Кейн келади! “Сити” супертрансферга қўл урди
Бундеслиганинг энг қудратли клуби “Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн “Манчестер Сити”нинг қизиқиш доирасига тушган.
TEAMtalk нашри маълумотига кўра, Англия гранди “Бавария” раҳбарияти билан Кейннинг вазиятини муҳокама қилган. “Шаҳарликлар” ҳужумчининг келажагини диққат билан кузатмоқда, чунки у ҳалигача клуб билан янги шартнома имзоламаган.
Кейннинг амалдаги шартномаси тугашига бир йил қолган, аммо “Бавария” ўзининг асосий голеадорини сақлаб қолишига ишонмоқда.
Ўтган мавсумда 32 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 51 та учрашувда иштирок этиб, 61 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt маълумотига кўра, Ҳарри Кейннинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар