Ҳарри Кейн келаси мавсумни қайси жамоада ўтказишини айтди
“Бавария”нинг 30 ёшли тўпурари Ҳарри Кейн келажаги ҳақидаги саволларга ойдинлик киритди.
Ўтган ёз “Тоттенхэм”дан Мюнхен суперклубига кўчиб ўтган тажрибали ҳужумчи Бундеслигага жуда тез мослашди ва гол уриш бўйича қатор рекордларни янгиламоқда.
Европанинг бир неча клублари Ҳарри Кейнга харидор бўлмоқда. Англиялик футболчи келажаги ҳақида гапирди.
- Германияда ўйнашда роҳат оляпман. “Бавария”га ўтиш фаолиятимдаги муҳим қадам бўлди. Бу янги чақирув, ўзгача муҳит. Бу қарорга келганимдан мамнунман.
Келажагим “Бавария” билан боғлиқ. Тўрт йиллик шартномам бор. Жамоага мавсумни юқори даражада ўтказишга ёрдам бермоқчиман. Агар бу галги мавсум кутилганидек якунланмаса, унда кейингисида вазиятни ўзгартирамиз, - деди Ҳарри Кейн.
Ҳарри Кейн Мюнхенга келганидан бери барча турнирларда 38 маротаба майдонга тушиб, 39 та гол ва 12 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар