Ҳарри Кейн ўз олдига беш йиллик вазифа қўйди
Катта мақсадлари бор экан
«Бавария» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн келгуси йилларда ўз олдига қўйган мақсадлари ҳақида гапириб берди.
Яқинда англиялик футболчи илк бор фаолияти давомида «Олтин тўп» соҳиби бўлди. Мукофот топшириш маросими октябрь ойи охирида бўлиб ўтган эди.
– Тасаввур қилинг, беш йилдан кейин яна шу тарзда суҳбатлашяпмиз. Ўша вақтга қадар қандай ютуқларга эришишингиз керакки, «мен фаолиятимда истаганимнинг барчасига эришдим» деб ишонч билан айта оласиз?
– Шу муддат ичида «Бавария» билан камида бир марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни, шунингдек, Англия терма жамоаси билан йирик соврин қўлга киритишни истайман, – дея Кейнинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн 2023 йил ёзида «Тоттенхэм» таркибидан «Бавария»га ўтган эди.
Изоҳлар (0)