Ҳарри Кейн пенальти тепиб ҳам рекорд ўрнатиш мумкинлигини исботлади

  • 21 сентябрь, 18:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
CHERY AUTO

Бундеслиганинг тўртинчи турида мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Бавария” сафар учрашувида “Хоффензайм”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Tecno

Мюнхенликлар таркибида хет-трик қайд этган Ҳарри Кейн учрашув қаҳрамони бўлди. Англиялик форвард голларидан иккитасини 11 метрлик белгидан йўллаган зарбадан кейин киритди.

Бу голлар Кейнга рекорд келтирди. Моҳир ҳужумчи Мюнхен клубига қўшилганидан бери 17 маротаба пенальти тепди ва уларнинг ҳаммасини голга айлантирди. Бундеслига тарихида ҳали бирорта футболчи 11 метрдан кетма-кет 17 марта тўп кирита олмаган.

“Хоффенхайм” дарвозасига жойланган учта тўпдан кейин Ҳарри Кейн “Бавария” учун Бундеслигада урган голлари сонини 70 тага етказиб олди. Бунинг учун унга 67 та учрашув кифоя қилди. Ҳарри бу жамоа сафида тўққизта хет-трик муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!