Ҳарри Кейн Холанднинг номини тарихдан ўчирди

Германия чемпионатининг учинчи турида “Бавария” сафар учрашувида Бундеслига дебютанти “Хольштайн” жамоасини 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мюнхен суперклубининг англиялик легионери Ҳарри Кейн беллашувда хет-трик қайд этди ва жамоадошига битта голли пас узатди.

Шу тариқа, Кейн Бундеслига тарихида гол+пас тизимида энг тез 50 очко жамғарган футболчига айланди. Бу кўрчаткични қайд этиш учун тўпурарга 35 та ўйин кифоя қилди. Бу ҳақида OptaFranz статистика маркази маълумот тарқатди.

Аввалги рекорд ҳозир Ҳарри Кейннинг юрти Англияда тўпурарлик рекодларини ураётган Эрлинг Холандга тегишли эди. Норвегиялик ҳужумчи “Боруссия Дормунд” сафида ўйнаган кезлари гол+пас тизимида 50 очко тўплаши учун 44 та ўйин керак бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!