Ҳарри Кейнга жиддий харидор чиқди
Англия терма жамоасининг асосий ҳужумчиси Ҳарри Кейн “Тоттенхэм”даги узоқ йиллик фаолиятидан сўнг “Бавария”га кўчиб ўтганди.
Тажрибали форвард Германияда ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб, кўп гол уриш бўйича рекордларни янгилаб келмоқда.
“Манчестер Юнайтед” хўжайинлари жамоани яна топ-клублар даражасига олиб чиқиш учун таркибда жиддий ўзгаришлар қилишга тайёрланмоқда. Клуб нишонида турган асосий ҳужумчи Ҳарри Кейн ҳисобланади.
Манчестерликлар моҳир тўпурарни яна Англия чемпионатига қайтаришга бел боғлаган. Бу ҳақда Give Me Sport нашри маълумот тарқатди.
30 ёшли форвард Transfermarkt портали томонидан 110 миллион еврога баҳоланмоқда. Бундан ташқари, манчестерликлар трансфер учун, энг аввало, Ҳарри Кейннинг ўзини Манчестерга кўчиб ўтишга кўндириши талаб этилади.
Фикрлар