Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ҳарри Кейнни фақат иккита клуб олишга қодир

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Тўпурар ҳамма жамоага ҳам ўтмайди

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн «Бавария» форварди Ҳарри Кейннинг келажаги борасида фикр билдирди.

2001 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритган Оуэннинг таъкидлашича, Кейнга «Реал» ва «Барселона» каби испаниялик грандлардан таклиф тушиши эҳтимоли бор. Шу билан бирга, у Кейнинг аллақачон Европанинг энг йирик клубларидан бири шарафини ҳимоя қилаётгани ва оиласи билан Германияда жойлашиб олганини эслатиб ўтди.

«У катта клубда ўйнаяпти, шунинг учун кейин нима бўлишини ҳеч ким айта олмайди. Унинг болалари бор, у бу ерда жойлашди — бу омилни ҳам инобатга олиш керак», — деди Оуэн TeamTalk нашрига берган интервьюсида.

Собиқ футболчининг қайд этишича, янги клубга ўтиш Кейндон яна бир бор мамлакатни алмаштиришни, янги тил ва янги муҳитга мослашишни талаб қилади. Шу билан бирга, «Реал» ёки «Барселона» каби икки испан грандидан бирида тўп суриш имконияти англиялик ҳужумчи учун жиддий васваса бўлиши мумкин.

Оуэн, шунингдек, Кейнинг келгусида яна Англия Премьер-лигасига қайтиб келиш эҳтимолини ҳам инкор этмади. Унинг фикрича, ҳозирча барча вариантлар очиқ қолмоқда, шу боис Кейнинг келажаги билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатишга арзийди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн 2023 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У мюнхенликлар сафига Лондоннинг «Тоттенхэм» клубидан ўтган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ