Харри Кейнни Саудия Арабистонига чақиришмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» клуби ҳужумчиси Харри Кейн Саудия Арабистонидан жуда манфаатли таклиф олиши мумкин. Британиялик футболчига маҳаллий грантлардан бири — «Ал-Ҳилол» жиддий қизиқиш билдиргани айтилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Саша Тавольери хабар берди.

Манбага кўра, саудиялик клуб аллақачон Кейннинг вакиллари билан дастлабки музокараларни ўтказган. Суҳбат чоғида эҳтимолий шартнома шартлари ва ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинган.

Айни пайтда Харри Кейн келажаги борасида якуний қарор қабул қилмаган. У турли вариантларни кўриб чиқиш ва таклифларни тинглашга тайёр экани қайд этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!