Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди
Ҳаваскор боксда энг номдор боксчиларимиздан бири, Рио Oлимпиадаси чемпиони профессионал бокснинг биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9 кг) WBА International камари эгаси Ҳасанбой Дўсматов (3-0, 3КО) ўзининг навбатдаги жангини 28 август куни Россиянинг Москва шаҳрида ўтказади. "Shamo Boxing" компанияси томонидан ташкил этиладиган мазкур кеча Москвадаги "Крылья Советов" аренасида бўлиб ўтади. Хасанбой Дўсматов шу куни 8 раунд этиб белгиланган баҳсда рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Дўсматов 3 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган бокс оқшомида Муҳсин Кизотани мағлуб этган ҳолда WВА International камарини қўлга киритган. Ҳозирда у ўз вазнида WBА рейтингида 4-ўринда бормоқда.
Фикрлар