Ҳасанбой Дўстматовнинг профидаги дебюти Шаҳрам Ғиёсов билан битта жанг оқшомида бўлади

  • 2 октябрь, 2019, 22:51
  • 0
  • Бокс

Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов 30 ноябрь куни профессионал рингда дебют қилади. Унинг илк жанги Монакода бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Ҳозирча рақиб аниқ эмас. Мазкур жанг кечасида яна бир ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳам навбатдаги жангини ўтказади.

Ҳасанбой Дўстматов, жангга тайёргарлик жараёнлари қизғин кетаётганлигини, ўз ўрнида дебюти аниқ ушбу санада бўлиши кераклиги борасида расман бир тўхтамга келингани йўқлиги борасида ҳам айтиб ўтди. 

Аммо, катта эҳтимол билан ҳамюртимизнинг илк жанги айнан ушбу бокс оқшомида бўлади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!