Ҳайдалишдан қўрқмайсанми, Алонсо?

CHERY AUTO

Ўтган ёз италиялик мутахассис Карло Анчелотти ўрнига “Реал”ни бошқариш учун олиб келинган испаниялик мутахассис Хаби Алонсо катта босим остида қолди.

Tecno

Яқинда “Реал”нинг етакчи ўйинчилари орасида бу мураббийнинг иш услубига эътироз билдираётганлар сафи ортиб бораётгани ҳақида маълумотлар чиққан эди.

Энди ҳолат натижаларда акс этаётгандек туйилмоқда.

“Реал” Ла Лиганинг 15-турида ўз уйида “Сельта”дан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу баҳсдан кейин журналистлар Хаби Алонсога келажаги ҳақида савол берди.

Гап шундаки, бир неча манбалар агар “Реал” Европа Чемпионлар лигаси доирасида “Манчестер Сити”га қарши бўладиган кейинги учрашувда мағлубиятга учраса, Хаби Алонсо истеъфога чиқарилишини ёза бошлади.

- Кейинги ўйинда “Манчестер Сити”га ютқазсак, мен ишдан ҳайдаламанми? Ҳозир олдимизда турган вазифа навбатдаги баҳсда уч очко олиш. Мана шу биз учун муҳим, бор эътибор шу масалага қаратилган.

Яхшироқ ўйнай олишимизни исботлашимиз керак. Вазиятни ўзгартиришим мумкинми? Албатта. Биз бунга биргаликда эришамиз, - деди Хаби Алонсо.

Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичидан ўрин олган “Сантьяго Бернабеу”даги “Реал” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги баҳс 10 декабрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!