Ҳеч ким танимайдиган боксчи нокаутчи чемпионни 40 сонияда рингга қулатди
Ads
 
Москва шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечаси вазни 64 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида IBF ва IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Эдуард Троянский намибиялик Жулиус Индонго билан рақобатлашди.
 
Бунгача Троянский 25 та жангнинг барчасида зафар қучиб, 22 марта рақибларини нокаутга учратган эди. Идонго ҳам мағлубиятга учрамай, 20 та жангда ғолиб чиққан.
 
Икки енгилмас боксчининг жаҳон чемпионлиги камари учун жанги атиги 40 сония давом этди. Кутилмаган рақибининг кучли зарбасини ўтказиб юборган россиялик боксчи чуқур нокаутга тушди.
 
 
Профессионал рингдаги 21-жангида 11-нокаутини қайд этган Жулиус Индонга IBF ва IBO йўналишлари бўйича Троянскийнинг чемпионлик камарини тортиб олди.