Ҳеч қачон бу клубда ўйнамайман!
Айни пайтда “Челси” шарафини ҳимоя қилаётган “Наполи”нинг собиқ ҳимоячиси Калиду Кулибали ҳеч қачон “Ювентус” сафига ўтмаслигини маълум қилди.
- Менда Италиянинг бир қатор клубларидан таклифлар бор эди. Массимилиано Аллегри ҳам мени олишни истаётганини айтганди. Лекин мен “Наполи”га бўлган ҳурматимдан ҳеч қачон “Ювентус” либосини кия олмайман.
Балки фаолиятимни тугатганимдан кейин “Наполи”ни бошқарарман, - деди сенегаллик футболчи.
31 ёшли Кулибали 2014-2022 йиллар давомида “Наполи” сафида 317 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 14 маротаба ишғол қилган ва тўққиз марта жамоадошларига голли пас узатган.
“Челси” бу ўйинчи учун неаполликларга 38 миллион евро тўлади.
Фикрлар