Here we go! Мотта "Ювентус" бош мураббийи
Расман "Болонья" Тьяго Мотта билан шартномани янгиламаслигини эълон қилди. Битим шу ёзда тугайи ва у "Ювентус"га йўл олади.
Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, туринликлар билан мураббий келишувга эришди. Италиялик мутахассис 4 йиллик битимга имзо чекади.
Мотта 2022 йилда "Болонья"ни қабул қилиб олганди. Унинг шогирдлари А Серияда мавсумни 3-ўрин билан якунлашга яқин турибди. Шу билан бирга, жамоа Чемпионлар лигасига ҳам йўлланмани қўлга киритади.
Маълумот учун, Тьяго фаолияти давомида "Специя" ва "Женоа" клубларида ҳам ишлаган.
Фикрлар