Here we go! Варан - "Комо" футболчиси

"Реал Мадрид" ва Франция миллий терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Рафаэль Варан Италиянинг “Комо” клуби сафига кўчиб ўтди. Бу хабарни таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади. 

Шартнома 2 йил муддатга имзоланди. Келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд. Аввалроқ футболчига “Интер Майами” ҳам жиддий қизиқиш билдирган эди. 

Эслатиб ўтамиз, “Комо” жамоасини айни дамда испаниялик собиқ футболчи Сеск Фабрегас бошқармоқда. Клуб бу йил ўз тарихида илк маротаба А Серия беллашувларида ишртирок этади. Шу сабаб жамоа рахбарияти яхши савиядаги ижрочиларни ўз сафига қўшиб олишга харакат қилмоқда. Алберто Морено, Патрик Кутроне, Пепе Рейна, Андреа Белотти сингари яқин ўтмишнинг юлдузлари аллақачон италян клуби билан расмий шартнома имзолаб бўлганлар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!