Ҳимоячи "Барса"нинг муаммосини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона»нинг ёш ҳимоячиси Хави Эспарт Ла Лигада «Бетис» устидан қозонилган йирик ғалабадан (5:2) сўнг ўйин ҳақида фикр билдирди.

19 ёшли испаниялик футболчи шанба куни бўлиб ўтган учрашувни тўлиқ майдонда ўтказди. Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа мавсумни кетма-кет тўққиз ғалаба билан бошлаб, клуб тарихида янги рекорд ўрнатди.

«Биз ҳужумкор футбол ўйнаяпмиз, лекин шунга қарамай, ўйлайманки, жуда кўп гол ўтказяпмиз. Муҳим ўйинларда дарвозамиз дахлсизлигини сақлашни ўрганишимиз керак.

Баъзан ҳужумга шунчалик берилиб кетамизки, ҳимояда очиқ қолиб кетяпмиз. Ҳимояда ўйинни янада мустаҳкамлашимиз зарур», – дея Эспарт сўзларини келтиради Barca Universal.

20 октябрь куни «Барселона»нинг ғалабали сериясини тўхтатишга «ПСЖ» уриниб кўради. Чемпионлар лигаси доирасидаги ушбу беллашув Парижда ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!