Ҳимоячилар ёмон кўрадиган футболчи рекорд ўрнатди
“Манчестер Сити”нинг ҳужумкор футболчиси Раҳим Стерлинг Англия премьер-лигасида антиқа рекорд ўрнатди. У ушбу турнир тарихида энг кўп пенальти ишлаган футболчига айланди.
Рақиб жамоалар ҳимоячилари 20 марта Стерлингни қоидага хилоф равишда тўхтатиб қолгани учун ўз дарвозасига пенальти белигиланишига сабаб бўлган.
Раҳим Стерлинг “Ливерпуль” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2015 илда 63,7 миллион евро эвазига “Сити”га кўчиб ўтган.
Англия терма жамоаси аъзоси премьер-лигада жами 268 та ўйинда майдонга тушиб, 89 та гол урган ва 65 марта голли пас узатган.
Фикрлар