Ҳожиакбар Алижоновни Эрон клуби нишонга олди!

CHERY AUTO

Эрон чемпионатининг "Персеполис" клуби "Пахтакор" футболчиси ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳожиакбар Алижоновни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақида форс телеграм канали маълум қилмоқда. 
 
Хабар берилишича, форслар навбатдаги трансферлар ойнасида яна тажрибали ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқчи. Жамоа ёзда ҳам 28 ёшли ўйинчини илиб кетмоқчи эди. Маълум бўлишича, ҳозирги кунда ҳали икки томон ўртасида музокаралар ўтказилмаган. 
 
Эслатиб ўтамиз, Алижонов ўтган мавсум "Пахтакор" сафида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!