"Ҳумо-2" қатнашадиган чемпионатда энди БАА клуби ҳам пайдо бўлади

Келгуси мавсум хоккей бўйича Қозоғистон очиқ чемпионатида янги жамоа пайдо бўлади. Бу ҳақда Shaiba.kz сайти хабар бермоқда. Гап Абу-Даби амирлигининг Ал-Айн шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи жамоа ҳақида бормоқда. Ҳозир рўйхатга олиш ишлари кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун, Қозоғистон очиқ чемпионатида Тошкентнинг "Ҳумо-2" клуби ҳам иштирок этиб келмоқда. Жорий мавсум Александр Агеев шогирдлари мунтазам чемпионатда 60 баҳсда 58 очко тўплади ва лигадаги 11 жамоа орасида 10-поғонани эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!