"Ҳумо-2"га янги ҳимоячи келди

CHERY AUTO

"Ҳумо-2" жамоаси россиялик ҳимоячи Адель Садиков билан мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. 21 ёшли спортчи Қозон хоккейи тарбияланувчиси саналади ва фаолияти давомида "Барс" (Лада кубогида), "Сибирских Cнайперов" (МХЛ) жамоаларида шайба сурган бўлиб, 230 баҳсда 13 та гол киритган ва 42 та голга ассистентлик қилган.

Tecno

21 ёшли хоккейчи тошкентликлар сафида 82-рақам остида ҳаракат қиладиган бўлди. Маълумот учун, "Ҳумо-2" айни вақтда Қозоғистон очиқ чемпионатида 48 баҳсда 47 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалидаги 11 жамоа орасида 10-поғонани эгалаб турибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию