"Ҳумо" бош мураббийи йирик ҳисобдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?
"Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Чемпионат лидерига қарши ўйнадик. Албатта, жамоа анча тезкор эди. Оч. Дарвозабонларимиз бугун яхши ҳаракат қилишганларидан хурсандман. Йигитлар таслим бўлишмади. Ҳисоб 2:4 бўлиб турган вақтда ўйинни қутқаришга умид бор эди, аммо бешинчи шайба уларни чилпарчин этди. Бизда шундай сериялар бор: икки учрашувда ғалаба қозониб, бир марта мағлуб бўламиз. Ғалабали серияни узоқ қила олмаяпмиз. Ишлашда давом этамиз.
- Биринчи даврда "Ҳумо" хоккейчилари имконияти чеклангандек ҳаракат қилишди. Нима, улар рақибни мағлубиятга учратишга ишонишмадими? Ваҳоланки Питердаги баҳсда буллитлар сериясида мағлуб бўлинган эди холос.
- Йўқ, биз рақибни қўйиб юбордик. Улар қандай ўйнашларини аниқ билишган. Чемпионатда бу каби учрашувлар бўлиб туради. Танаффусда нималарнидир ўзгартиришга ҳаракат қилиб кўрдим. Хаттоки дарвозабонни ҳам амлаштирдим. Тўртинчи ҳал қилди. Хоккейда ҳамма нарса тез ўзгаради. Умид бутунлай ўлган бўлсада, ўйинни қутқариб қолиш мумкин. Канадаликлар ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қай тарзда мағлуб этганини эсланг. Бизга охиригача ишонадиган, ишлайдиган йигитлар керак. Бугун айнан шундайлар етишмади.
- Бугун "Ҳумо-Арена"даги энг ёмон биринчи даврни кўрдик. Биз "Звезда", "Югра" ва "Рубин" сингари кучли жамоаларга қарши ўйинларни ҳам кўрган эдик. Аммо унда кучли кураш бўлган эди. Воронин курашмоқда, Смияргин ажойиб ўйнамоқда, уларга эътироз йўқ. Бугун ҳимоячиларга нималар бўлди?
- Бояги савол. Эртага йигитлар билан шуғулланамиз. Биз беллашувларга олдиндан тайёргарлик кўрамиз. "Динамо" ҳужумда яхши ўйнади. Биз ўз зонамизда зич ҳаракатланиб, тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтишимиз лозим эди. Биз уларни ёпмадик. Бу эса хоккейчиларнинг даражасидан дарак. Иккита баҳсда ғалаба қозониб, кейин бошланади... Улар ҳар қандай жамоага қарши ҳар нарсани қила оламан деб ўйлашади. Ҳимояда жуда суст ўйнадик. Айримларнинг бундай ҳаракати эса мени хайрон қолдирди. Ва яна бу хоккей. Тушуниш ва ишлашда давом этамиз.
Фикрлар