"Ҳумо" бу мавсум ВХЛда қатанашадими ёки КХЛда?

Приморск ўлкаси маъмурияти коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан ўлкадаги барча профессионал спорт клубларини молиялаштиришни тўхтатишга қарор қилди. Натижада, Владивостокнинг "Адмирал" хоккей клуби янги мавсум Қитъавий хоккей лигаси (КХЛ)да иштирок этмаслигини расман маълум қилди. "Денгизчилар"нинг лигадаги ўрнини Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси эгаллаши мумкинлиги борасида рус ОАВда хабарлар пайо бўлди. Бу масалага клуб бош директори Кирилл Матвеев ойдинлик киритди.

"Биз барча ҳаракатларимиз КХЛда иштирок этиш учун қаратилганлигини ҳеч қачон яширмаганмиз. Ўтган мавсум тўғри йўлда кетаётганлигимизни исботладик. Мен бунда клуб моделини, спортдаги натижамиз, умуман, Ўзбекистонда хоккейни оммалаштиришни назарда тутдим. 

Бу нарса нафақат бизнинг ёки қолганларнинг хоҳишига, балки, дунёдаги вазиятга ҳам боғлиқ. Айни вақтда биз ВХЛдан расмий маълумотларни кутяпмиз ва ушбу чемпионатда иштирокимизни давом эттиришни режалаштиряпмиз", - дея Матвеевнинг сўзларини келтириб ўтди "Р-Спорт" нашри.

Маълумот учун, "қанотлилар" якунига етмай қолган мавсумда ВХЛнинг плей-офф босқичида иштирок этди ва чорак финалга қадар етиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!